Уруш бошидан буён Россиянинг чегара ҳудудларида қанча одам ҳалок бўлгани айтилди

Улашиш:

2022–2024 йилларда Украина билан чегарада жойлашган Белгород, Курск ва Брянск вилоятларида 398 киши ҳалок бўлди, 1157 киши жароҳатланди, дея маълум қилди Россиядаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари (омбдусмен) Татяна Москалкова.

Расмийларга кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти Белгород вилоятига тўғри келади. Июль ойида Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков 2,5 йил ичида минтақада 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини айтганди.

Россиянинг чегарадош ҳудудлари, қўшни Украина ҳудудлари каби, доимий равишда ўққа тутилади ва учувчисиз мосламалар (дронлар) ҳужумига дучор бўлади.

Август ойи бошида Украина қуролли кучлари бостириб кирган Курск вилоятининг бир қанча туманларида эса шиддатли жанглар кетмоқда.

Москалкованинг сўзларига кўра, Курск вилоятидан Москва вилоятига руҳий ҳолати бузилган 500 киши олиб кетилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.