Аёлларга пенсия тайинлашда олти йилгача бўлган декрет таътили ҳисобга олинади

Улашиш:

Ўзбекистон Пенсия жамғармаси меҳнат стажини ҳисоблашда ва пенсия тайинлашда аёллар учун олти йилгача туғруқ таътили ҳисобга олиш мумкинлигини эслатмоқда.

Ушбу қоида 2022 йилдан бери амал қилмоқда. Бунгача аёлларнинг иш стажига уч йилдан ортиқ бўлмаган бола парвариши киритилган.

Шундай қилиб, агар ишлайдиган аёл, масалан, 30 йиллик иш стажига эга бўлса, саккиз йил давомида жами учта болани парвариш қилиш таътилида бўлган бўлса, унда пенсия тайинлаш учун қуйидаги формула бўйича иш стажи ҳисобга олинади: 30 йил-8 йил + 6 йил =28 йил.

Пенсия жамғармасининг билдиришича, ушбу тартибни жорий этиш Ўзбекистон аёлларига қаратилаётган эътиборнинг яна бир муҳим омили саналади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.