«Осиё НАТОси» тузиладими?

Улашиш:

АҚШ Ҳинд-Тинч океани минтақасида қарама-қаршиликлар кучайиб, совуқ уруш пайдо бўлишини истамайди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин баёнот берди.

«Шуни яхши билиб олишингиз керак, биз қарама-қаршиликлар ёки низоларга интилмаяпмиз. Совуқ уруш бўлишиниям, Осиё НАТОси ташкил этилиши ёки минтақанинг душман блокларга бўлиниб кетишиниям истамаймиз», — деди Пентагон раҳбари.

Унинг айтишича, АҚШ минтақада ўз манфаатларини қатъий ҳимоялашда давом этади. Бироқ бу тафовутларни кўпайтириш эмас, балки хавфсизликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни кенгайтириш йўналишида бўлади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.