Украина АҚШ хавфсизлигини таҳдид остига қўйди

Улашиш:

Украинадаги қарама-қаршилик AҚШнинг Хитойга қарши уруш олиб бориш қобилиятини хавф остига қўювчи AҚШ ҳарбий-саноат секторидаги заиф томонларни фош қилди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” ёзмоқда.

Қўшма Штатлар уруш шароитларига етарли даражада тайёр эмас. Киевга кўрсатилаётган ёрдам Stinger ҳаво мудофаа тизимлари, М777 гаубицалари ва Javelin танкга қарши ракета тизимлари каби ўқ-дорилар ва қурол-яроғлар захирасини тугатди. Тайвань бўғозидаги Хитой билан тўқнашувда AҚШнинг қуролга бўлган эҳтиёжи Пентагон режасидан ошиб кетиши мумкин”, - дейилади мақолада.

Бундан ташқари, газетада қайд этилишича, Қўшма Штатлар бундай вазиятда ягона давлат эмас.
AҚШ, Буюк Британия ва Франция қуролли кучлари иштирокидаги яқинда ўтказилган ҳарбий машғулотларда Британиянинг учинчи дивизияси бир ҳафтадан кўпроқ вақт ичида мамлакатдаги муҳим ўқ-дорилар захирасини тугатди”, деб ёзади муаллиф Сет Жонс.
Унинг сўзларига кўра, бу муаммони ҳал қилиш кўп вақт талаб қилиши мумкин.

Patriot Advanced Capability PAC-2/PAC-3 ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизими ва Tomahawk V қанотли ракетаси каби баъзи турдаги ракеталар ва тизимларни ишлаб чиқариш тахминан икки йил давом этиши мумкин. Таъминот барқарор кўп йиллик сармояни талаб қилади”, дея таъкидлади кузатувчи.

Тайвань атрофидаги вазият август ойи бошида, AҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайбэйга сафаридан кейин кескинлашди. Оролни ўз вилоятларидан бири деб билган Хитой ташрифда AҚШнинг Тайвань сепаратизмини қўллаб-қувватлаётганини кўрди ва кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.