«Жўраевлар иши»да томонлар турли хил баёнот беришдан тийилишга чақирилди

Улашиш:

Судьялар олий кенгаши Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида даъвогар Б. Қодировнинг Жўраевларга нисбатан «оталик фактини белгилаш»га оид фуқаролик низоси кўриб чиқилаётгани фонида томонларни турли хил баёнотлар билан чиқишдан ҳамда интервьюлар беришдан тийилишга чақирди.

Шунингдек, фуқаролик низоси таниқли шахслар ўртасида кечаётгани ҳамда ҳозирда марҳум бўлган машҳур инсон ҳаёти билан боғлиқлиги боис воқеалар ривожи жамоатчилик томонидан катта эътибор билан кузатилаётгани, шунингдек, бу борадаги низо судлашиш жараёнида эканлиги сабабидан тарафлар (ёки уларнинг вакиллари) томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётгани таъкидланади.

«Тармоқлардаги муҳокамаларда ҳали якунига етмаган иш бўйича турли башоратларга берилишлар, суддан аввал «қарор чиқариб қўйиш» ҳолатлари мавжуд. Энг ёмони, низо судда холис ва беғараз кўрилишига асоссиз шубҳалар ҳам билдирилмоқда. Буларнинг ҳаммаси судга нисбатан ижтимоий босим пайдо қилаётганига таъкид шарт эмас.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати, мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, иш бўйича тарафларни турли шакл ва кўринишда баёнот беришдан тийилишга, журналист ва блогерларни эса шахсга оид маълумотлар ҳамда суд ишига доир ахборотларни тарқатишдек нозик ва ҳассос масалага масъулият билан ёндошишга чақиради», – дейилади Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати муносабатида. 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.