Қўшма Штатлар иттифоқчилар билан Собиқ Совет танкларини Украинага топширишни муҳокама қилмоқда

Улашиш:

Қўшма Штатлар иттифоқчилар билан Собиқ Совет танкларини Украинага топширишни муҳокама қилмоқда.

АҚШ маъмурияти НАТО иттифоқчилари билан ўзларининг Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган танкларини Украинага топшириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда New York Times маъмурият вакилига таяниб хабар берди.

Биргина Польшанинг ўзида 500 дан ортиқ Т-72 танклари мавжуд.

Газетанинг фикрича, танкларнинг узатилиши урушнинг янги босқичини вужудга келтириши мумкин.

Расмийнинг сўзларига кўра, АҚШнинг танкларни узатишда воситачилик қилиш қарори Владимир Зеленский сўровига жавобан қабул қилинган.

Украина президенти Fox News телеканалига берган интервюсида, агар Украина НАТОга қабул қилинмаса, алянсга аъзо давлатлар унга оғир қуроллар билан ёрдам беришлари кераклигини айтди. "Бизга ракеталар беринг, самолётлар беринг, сиз бизга F-18 ёки F-19, ҳеч бўлмаганда бизга Собиқ Совет самолётларини беринг. Менга ватанимни ҳимоя қила олишим учун асқотадиган бирор бир қурол беринг", деганди Зеленский.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.