«Қирқ минг доллар тўласангиз АҚШга элтиб қўямиз...»

Улашиш:

Самарқандда фуқароларни алдов йўли билан Туркия ва Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ноқонуний юбориш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Самарқанд туманида яшовчи 1982 йилда туғилган Х.Д. АҚШда истиқомат қилувчи жиноий шериги 1978 йилда туғилган Х.Ж. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқарони $40 минг эвазига, айланма йўллари орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, олдиндан келишилган маблағнинг $5 мингини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда, юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.