— FedEx ва UPS Украинадаги вазият туфайли Россияга почта жўнатишни тўхтатди;
— FIFA: Россия терма жамоаси уйдаги учрашувларини нейтрал майдонда ва томошабинларсиз ўтказади;
— Қозоғистон Украинага қўшин юбориш имкониятини кўриб чиқмаяпти — Мудофаа вазирлиги;
— Европа Иттифоқи Песков, Усмонов, Фридман, Авен, Мордашов ва Ролдугинга қарши санкциялар қўллаш имкониятини муҳокама қилмоқда;
— Буюк Британия Украинага 40 миллион фунт стерлинг миқдорида гуманитар ёрдам ажратади — Бош вазир матбуот хизмати;
— Канада Украинага 19,6 миллион долларлик ҳалокатли бўлмаган қуроллар етказиб беради — Мамлакат ташқи ишлар вазири;
— Россия Марказий банки захираларининг ярмидан кўпи ЕИнинг мамлакатга қарши янги санкциялари доирасида блокланади — Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел;
— Украиналикларнинг 91 фоизи Владимир Зеленскийнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда;
— Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги музокаралар душанба куни эрталаб бошланиши мумкин.