Россия ЕИ раҳбариятига санкциялар жорий қилди

Улашиш:

Россия ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи раҳбариятининг мамлакатга киришини тақиқловчи санкция жорий қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.

«Чекловлар Европа Иттифоқининг юқори раҳбариятига, жумладан, бир қатор Европа комиссарлари ва Европа Иттифоқи ҳарбий тузилмалари раҳбарларига, шунингдек, Россияга қарши сиёсатни илгари сураётган Европарламент аъзоларининг катта қисмига тааллуқлидир», — дейилади вазирлик баёнотида.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, бир қатор Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳукуматлари ва парламентлари вакилларини, шунингдек, «Россияга қарши ноқонуний санкцияларни илгари сурганлиги» учун жамоат арбоблари ва ОАВ ходимларини «қора рўйхат»га киритди.

«Қора рўйхат»нинг ўзи ҳали эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Украинада уруш бошланганидан сўнг Европа Иттифоқи шахсан Россия президенти Владимир Путинга, шунингдек, кўплаб таниқли амалдорлар, миллиардерлар ва тарғиботчиларга, депутатлар ва банкларга нисбатан санкциялар киритганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.