Путинга нисбатан махсус санкциялар қўлланилди

Улашиш:

Россия президенти Путин, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовга АҚШ томонидан жорий этилган санкциялар рўйхати эълон қилинди.

Қайд этилишича, мазкур шахсларнинг АҚШга кириши тақиқланади ҳамда уларнинг активлари музлатилади.

Европа Иттифоқи ҳам Путин ва Лавровнинг активларини музлатди, бироқ уларнинг иттифоқ ҳудудига киришини тақиқламади.

ЕИ собиқ президент, ҳозирда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев, бош вазир Михаил Мишустин, ички ишлар вазири Владимир Колокольцев,Марказий федерал округдаги президент вакили Игор Шчёголоевга санкция қўллади.

Шунингдек, Россия молия секторига, Россияга нефтни қайта ишлаш ускуналарини, самолётлар ва авиация техникаси учун эҳтиёт қисмлар экспорт қилишга тақиқ қўйди. Россия темир йўллари ва «КамАЗ» каби йирик ширкатлар ҳам санкция рўйхатига киритилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.