Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот

Улашиш:

26 июль куни 4-сектор масъуллари,  вилоят ДСБ бошлиғи ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ғаллаорол туманидаги Кўкгумбаз маҳалла фуқаролар йиғинидаги 58-мактаб ҳудудида сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш ва уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Сайёр қабулда фуқаролар томонидан 26 та мурожаат қабул қилинди. Уларнинг аксарияти уй-жой, бандлик, кредит олиш, табиий газ, электр энергияси таъминоти, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик, йўлларни таъмирлаш, таълим соҳасидаги муаммолар билан боғлиқ бўлди.

—  Турмуш ўртоғим  бетоб, - дейди Шоҳиста Шодмонова. – Оилавий шароитим оғир. Болаларим мактабда ўқийди. Ўзим ҳеч қаерда ишлолмайман.  Оилавий тадбиркорликни йўлга қўймоқчи бўлиб, тикув машинаси сўраб, 4-сектор масъулларига  мурожаат қилдим. Бунинг учун мутасаддиларга топшириқ берилди.

Қарийб 2 соат давом этган қабулда мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди, муддат талаб этиладиган масалаларни тегишли тартибда бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилиб,  ижроси назоратга олинди. Асоссиз мурожаатлар рад этилди.

 

 

 

 

— Биз яшайдиган маҳалланинг мактаби махсус темир панжара билан ўралмаган эди. Шу сабабли сайёр қабулда мактаб атрофинини ўраб бериш масаласида  4-сектор раҳбарига  мурожаат қилган эдим, - дейди фуқаро Н.Тошқулов. – Бу борадаги мурожаатим қанотлантирилиб, мактаб атрофи тўлиқ темир панжара билан ўралди.

Сайёр қабулда кўплаб фуқаролар маҳалланинг ўзида ҳал этиладиган муаммолар билан ҳам  сектор масъулларига  мурожаат қилди. Вилоят ДСБ бошлиғининг ўринбосари Ж.Достонов ўз ҳудуди, маҳалласидаги муаммоларга эътибор қаратмайдиган, халқ дардини эшитмайдиган раҳбарлар ва маҳалла раисларини фаолликка чақирди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.