Бугун фуқаролар тақдирига бефарқ қарамасдан, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорликни ривожлантириш долзарб вазифалардан саналмоқда. Бу борада юртбошимиз ташаббуслари билан ташкиллаштирилган секторлар фаолияти ўз самарасини бермоқда.
4-сектор раҳбари Б.Ташпулатовнинг навбатдаги аҳоли билан сайёр қабули Фориш туманидаги Қизилқум МФЙда бўлиб ўтди.
Таъкидлаш лозимки, 4-сектор масъуллари томонидан сайёр учрашувларда фуқароларнинг ҳар бир мурожаатига индивидуал ёндашув йўлга қўйилган бўлиб, уларни тезкорлик билан сифатли ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Ташкил этилган сайёр қабул давомида 30 нафар фуқаронинг 17 та, соғлиқни сақлаш, коммунал соҳалар, ичимлик суви, йўл, спорт-соғломлаштириш, озиқ-овқат таъминоти (ун, шакар, ўсимлик мойи), бандлик, банк кредити, таълим, электр таъминоти ҳамда йўлларни таъмирлаш каби масалалар юзасидан мурожаатлари қабул қилинди.
Оммавий қабул давомида аксарият мурожаатлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчиларнинг талаби қондирилди. Ўтган йилги сайёр қабулда маҳалла аҳолисининг талаб ва эҳтиёжлари инобатга олиниб, 2 та янги электр трансформатори ўрнатиб берилган эди. Шунингдек, эҳтиёжманд оиланинг мурожаати асосида 3 хонали уй мукаммал таъмирдан чиқариб берилган. Айни айтда ушбу ҳудуд аҳолисининг эҳтиёжидан келиб чиқиб асосий йўл бўйида махсус кўприк бунёд этилмоқда.
Жиззах вилоят ДСБ ахборот хизмати