Зарбдорликлар муаммоси “Нурафшон”да эшитилди

Улашиш:

4-сектор масъулларининг навбатдаги аҳоли билан сайёр қабули Зарбдор туманидаги “Нурафшон” қишлоқ фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Мазкур сайёр қабулда 30 нафарга яқин фуқаронинг мурожаати тингланди. Шундан 4 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 6 нафар мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 10 та мурожаат ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, назоратга олинди.

Мурожаатлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, уларнинг асосий қисми уй-жой олиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда банк-молия, суд, ишга жойлашиш, ишга тикланиш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари, табиий газ, электр таъминоти ҳамда йўлларни таъмирлаш бўйича келиб тушган. Оммавий қабуллар давомида аксарият мурожаатлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчиларнинг талаби қондирилди.


Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.