4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди

Улашиш:

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4- сектор раҳбари Бекзод Ташпулатов аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқатни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан Пахтакор тумани Оқбулоқ қишлоқ йиғинида сайёр қабул ўтказди. Қишлоқдаги саноат техникумида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими масъуллари ва давлат идоралари раҳбарлари, маҳалла фаоллари, тумандан келган мурожаатчилар иштирок этишди. Сектор раҳбари ишга муҳтож бўлган 2 нафар мурожаатчиларнинг ишга жойлаштириш ва уларни ишга қабул қилингани ҳақидаги буйруқларни шахсан ўзига тақдим қилди. 5 нафар фуқаронинг тадбиркор фаолиятини бошлаши учун имтиёзли банк кредити олиш борасидаги мурожаати ҳам қанотлантирилди. Уларга Халқ банки бошқарувчиси томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида имтиёзли кредитлар ажратилганлиги тўғрисида сертификатлар топширди.

Бундан ташқари “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсизларга “Субсидия” йўналиши бўйича Ўринов Азизбек Ойбек ўғлига ва Бозоров Диёр Абдусаттор ўғлига пайвандлаш ускунаси ва сув насос жиҳозлари билан берилди. Тумандаги ижтимоий ёрдамга мухтож 10 нафар оилаларга иситиш печлари топширилди.

Сайёр қабул давомида аҳоли маҳалладаги йўлларни тузатиш, электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида мурожаат қилишди.

Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш, касалларнинг даволаниши учун моддий ёрдам, пенсия таъминоти, уй-жойни таъмирлашга ёрдам бериш бўйича мурожаатларнинг аксарияти жойида хал этилди.
Бекзод Ташпулатов барча мурожаатлар юзасидан ҳар бир соҳа раҳбарларига муаммони ўрганиб, қонуний ва ижобий ҳал қилинишини таъминлаш бўйича топшириқ берди. Ҳар бир мурожаатни ўз назоратига олди.


Вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.