4-сектор раҳбарияти Зарбдорда сайёр қабул ўтказди

Улашиш:

Фуқаролар билан тўғридан тўғри очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мавжуд муаммоларини аниқлаш ва бевосита жойида ҳал этиш мақсадида Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси 4-сектор масъуллари томонидан навбатдаги сайёр қабул Зарбдор туманида ташкил этилди.

“Шарқ юлдузи” МФЙда ташкил этилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан ичимлик ва оқова суви, йўлларни таъмирлаш, электр таъминоти сифатини ошириш мақсадида бетон-таянч устунлари ўрнатиш, йўлнинг қатнов қисмида турли кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлаётгани учун тротуар қуриш  каби масалалардаги мурожаатлар келиб тушди.

 

 

Қабул давомида доимий даромадга эга эмаслиги боис “Темир дафтар”да турган 1 нафар аёлга  замонавий тикув дастгоҳлари ҳарид қилиш мақсадида кредит ажратилганлиги сертификати топширилди. Шунингдек, Агробанк томонидан 3 нафар фуқарога чорвачилик, балиқчилик ва биогумус соҳаларини ривожлантириш мақсадида кредит маблағи ажратилганлиги юзасидан сертификатлар топширилди.

 

Сайёр қабулда маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича масъул ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.