"Мусаффо осмон қўриқчилари". Тошкент вилояти экологлари 2022-2023 йилларда Тошкент вилояти ҳудудида 650дан ортиқ дарахтни кесишга рухсат беришган

Улашиш:

2022-2023 йилларда Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси корхоналарга камида 650 та дарахтни кесишга рухсат берган экан. Рухсат берувчи ҳужжатларни ўз каналида блогер Никита Макаренко ошкор қилган.  

Унинг сўзларига кўра, бу 2022-2023 йилларда дарахтларни кесиш учун берилган рухсатномаларнинг кичиккина қисми холос. Бу рухсатномалар мораторий пайтида берилган.

Ҳужжатларга қараганда, Тошкент вилоятининг табиий ландшафтига "4-қурилиш дирекцияси"   энг катта зиён етказган экан. 2022 йилда унга Бўстонлиқ туманидаги 528 та теракни йўқ қилишга рухсат берилган.

"Бир дақиқа, 528та дарахт – бу бутун ўрмонку! Сўнги пайтларда Ўзбекистонда 528 та дарахтни қаерда кўргансиз?"- дея таажубланмоқда Макаренко.

2023 йилда Тошкент вилояти экологлари Оҳангаронда 63 та дарахт, Бўстонлиқда 41 та дарахт ва Чирчиқ шаҳрида 27 та яшил дарахтни кесиш учун рухсатнома берган. Улар орасида қайрағоч, чинор, арча, қорақайин ва тераклар бўлган. Бу дарахтлар учун "Оҳангаронцемент", Arena Cybersport ва Discovery Invest компаниялари жаллоддлик қилган. Дарахтларнинг айби шуки, улар ушбу корхоналарнинг инфратузилма объектларига халақит беришган.

Таъкидлаш жоизки, 2022 йилдан бери мамлакатда давлат ўрмон фонди таркибига кирмайдиган қимматбаҳо дарахт ва бута турларини кесишга муддатсиз мораторий амал қилмоқда.

Бундан ташқари, куни кеча Экология вазирлиги Тошкент шаҳар экология бошқармасининг ваколатларини чеклаб қўйган ва 2021-2023 йилларда дарахт ва буталарни кесиш учун берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги ва асослилигини текширишни бошлаган. Бошқарма раҳбари 2024 йил 1 февралгача лавозимидан четлатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.