Улуғбек Бақоев: "Иккита ярим финалда пенальтилар сериясида мағлуб бўлишимиз бизга оғир таъсир ўтказмоқда"

Улашиш:

Coca Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин "Қўқон-1912" — "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
"Ўйин анча жонли руҳда ўтди. Биринчи таймда ҳам, иккинчи таймда ҳам яхши вазиятларга эга бўлдик. Дастлаб ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик, сўнгра ҳисобни тенглаштирдик, кейинчалик яна гол уришимиз мумкин эди. Бироқ маҳорат бизга панд берди. Барча йигитлар ғалаба қозонишни хоҳлаганди. Футболда сен урмасанг, сенга уришади, деган жумла бежизга ишлатилмайди. Ўйин 1:1 ҳисобида давом этаётганда иккита яхши вазиятдан фойдана олмадик, мезбонлар эса яратилган вазиятдан гол уриб, ғалабани ўзлари билан олиб кетишди. Шундай экан, "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- "Сўғдиёна" мавсумни муваффақиятли бошлаганди, аммо сўнгги ўйинларда ғалаба қозона олмаяпти...
- Бу ерда кўп факторлар бор: йигитлардаги руҳий чарчоқ, ўзларига бўлган ишончнинг йўқолиши. Кўп вазиятлардан фойдалана олмаганимиз ва иккита ярим финалда пенальтилар сериясида мағлуб бўлишимиз бизга оғир таъсир ўтказди. Буни мураббийлар штаби ва футболчилар оғир қабул қилишди. Ўйинлардан кейин тикланиш қийин бўлди. Учрашув бўйича мағлуб бўлсак бошқа гап эди. Шунга қарамай, ҳаёт давом этади, хатолар устида ишлаймиз ва клуб қўйган вазифаларни бажаришга ҳаракат қилишда давом этамиз.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.