Улуғбек Бақоев: "ОФК кубогидан сўнг шогирдларим тикланишга улгурмади"

Улашиш:

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
"Гувоҳи бўлганингиздек, "Насаф" ўйинни жуда яхши бошлади. Бизда эса ОФК кубогидаги 120 дақиқалик учрашувдан сўнг айрим футболчилар тикланиб улгуришмаганди. Боз устига йигитларнинг руҳиятида тушкунлик бор эди. Уч нафар футболчимиз жароҳат олди. Рақиб ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўргани билинди. Улар охирги турда "Пахтакор"дан устун келганди. Шунга қарамай, шогирдларимга миннатдорчилик билдираман.

— Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?
— Ҳакамнинг қарорлари ҳақида такрорий вазиятларни кўриб чиққач, фикр билдиришим мумкин. Чермелга қизил карточка кўрсатилган вазиятда унга нисбатан агрессев ўйин намойиш этилганди. Унинг боши қонади ва шифокор ёрдамига муҳтож бўлди.

- Футболчилар жисмоний жиҳатдан ютқазишдими?
- Эътибор беринг, охирги ўйинда жисмоний жиҳатдан ҳам, руҳий томонлама кўп куч сарфладик. Бу борада тайёрланиш осон бўлмади. Бугунги ўйинда ҳам иккита мажбурий ўзгартиришни амалга оширдик.

- Жасур Ҳасановга нима бўлди?
- Оёғининг орқа сон қисмида муаммо бор. Виталий Денисовда ҳам шундай.

- Кубокда жамоа олдига мақсад қўйилганми?
- Мавсум аввалида жамоа олдига максимал вазифалар қўйилганди. Футболда нимадир ўхшайди ёки йўқ. Биз имкон борича ҳаракат қиламиз. Чемпионлик учун 2-3 жамоада имконият мавжуд", — деди жиззахликлар устози.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.