«Биринчи канал» ходимаси Марина Овсянникова тўғридан-тўғри эфирдаги ҳаракати учун 30 минг рубль жаримага тортилди

Улашиш:

Останкино туман суди тўғридан-тўғри эфирда Украинадаги урушни тўхтатишни талаб қилган Россиянинг «Биринчи канал»и ходимаси Марина Овсянниковани 30 минг рубль жаримага тортди.

Муҳаррир аёл қонунга хилоф равишда оммавий норозилик акцияси ўтказганликда айбдор деб топилди. Овсянникова урушга қарши норозилик намойиши ўтказмаган, бироқ эфир вақтида одамларни урушни қоралашга чақирган.

Шунингдек, Овсянниковага нисбатан Россия Жиноят кодексининг россиялик ҳарбийлар ҳақида «ёлғон ахборотни оммавий равишда тарқатиш» моддаси бўйича текширув давом этмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.