Жиззах шаҳридаги “Шоҳсарой” тантаналар мажмуасида “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” байрами кенг нишонланди.
Байрамда вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Абдували Мустанов иштирок этиб, вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг байрам табригини тадбир иштирокчиларга ўқиб эшиттирди ва барча соҳа ходимларини самимий муборакбод этди.
Бугунги кунда халқимизнинг азалий орзу-умидлари рўёбга чиқмоқда. Қайси соҳани олманг тараққиётга, ривожланиш сари илгарилаб бораётганига гувоҳ бўласиз. Аҳолини уй-жой билан таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар жадал суръатлар билан давом этмоқда.
Жиззахда қурилаётган турар-жой, маъмурий ва хизмат кўрсатиш бинолари кўламини таҳлил қилсангиз, уч-тўрт йил Жиззахда бўлмаган одам бугун нафақат шаҳарни, балки туманларни ҳам таний олмайди.
Чунки, замонавий бинолар, боғлар, хиёбонлар барпо этиш ишлари бутун вилоят ҳудудида амалга оширилмоқда.
Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 13 апрелдаги Фармонига асосан 2023 йилда Жиззах вилоятида жами 3115 хонадонли 84 та уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган.
Хусусан, “Янги Ўзбекистон” массивларида жами 1480 хонадонли 26 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган. Бугунги кунда, мазкур уй-жойларда қурилиш монтаж ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.Тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам ипотека кредити ва ўз маблағлари ҳисобига
1 635 хонадонли 58 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланиб бугунги кунда, мазкур уй-жойларнинг 14 таси фойдаланишга топширилди.
Қолган уй-жойларда ҳам энерге тежовчи материаллардан фойдаланган ҳолда ҳамда қуёш панеллари ўрнатилиб, жориййил якунига қадар тўлиқ фойдаланишга топширилади.
Шу билан бирга “Янги Ўзбекистон” массивида 1680 ўринли мактаб, 180 ўринли боғча, 250 ўринли поликлиника объектлари қурилиши режалаштирилган.
Шунингдек, 18 минг ўринли тест маркази, Инно техно парк, Кўнгил очар боғ, 75 ўринли замонавий меҳмонхона, Автошохбекат ва маҳалла гузари қурилиб фойдаланишга топширилади.
2023 йилда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун Инвестиция ва Вазирлар маҳкамасининг қўшимча дастурлар доирасида 1 858. 6 млрд. сўмлик маблағлар эвазига 29 та мактаб, 20 та боғча, 18 та соғлиқни сақлаш, 1 та олий таълим, 7 та спорт ва маданият, 353 та автомобиль йўллари ва кўприклар, 179 та ичимлик суви, 17 та ирригация ва 24 та газ тармоқлари, 155 та электр таъминоти, 27 та уй-жой фонди объектлари, 23 та ободонлаштириш ҳамда 57 та бошқа объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиши белгиланган бўлиб, йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
Тадбирда бир гуруҳ соҳа вакиллари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Якунда пойтахдан ташриф буюрган ва маҳаллий санъат вакиллари томонидан байрам дастури намойиш этилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати