Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" нейтрал майдонда ўйнашининг ҳавотирли жойи йўқ"

Улашиш:
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди.

"Кўрдингиз, футболчилар ёмғирли ҳавода тўп тепишди. Майдонда футбол кам, кураш кўп бўлди. Шу боис бирор нарса дейиш қийин. Бундай паллада тартиб ва характер асосий планга чиқади. Йигитларни ғалаба билан табриклайман. Мавсумдаги илк ғалабамиз. "Динамо"га кейинги ўйинларда ғалаба тилайман",- дейди мураббий. 

- Об-ҳаво "Сўғдиёна"нинг ўйинига қанчалик таъсир қилди?

- Шубҳасиз ўйинимизни кўрсатишимиз учун юз фоиз тўсқинлик қилди. Икки жамоа ҳам бир хил шароитда ўйнагани боис ўйинда яққол фаворит кўзга ташланмади. Битти ёки иккита вазиятлар ҳал қилиб кетади. 

- Шоҳруз Норхоновнинг захирага олиниши нима билан боғлиқ? 

- Ҳаво толиқтириши табиий. Иккинчидан биз бўйдор ҳужумчини туширишни режалаштираётгандик. Захирадан қўшилган футболчилардан кўпроқ тўпни назорат қилишни, стандартларда фаоллик кўрсатишни талаб қилдик. 

- Championat.asia сайтида "Сўғдиёна" навбатдаги учрашувларни ўз майдонида ўтказа олмаслиги ҳақида хабар чиқди. Бунга қандай муносабатдасиз?

- Бу саволни клуб раҳбариятига берганингиз маъқул. Ўзбекистонда футбол ўсмоқда. Сиз меҳмондами ёки уйда ўйнаяпсизми катта аҳамият касб этмаяпти. Агарда "Сўғдиёна" нейтрал майдонда ўйнаса бунинг ҳавотирли жойи йўқ.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.