“Электросеть”дан қарз маблағи ундириб берилди

Улашиш:

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 18.10.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳисобидан ундирувчи “Blaсk Lion Stroy” МЧЖ фойдасига 846.679.843 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан ушбу қарздорлик тўлиқ ундириш чоралари кўрилди ва қарз суммаси тўлиқ ундирувчига ўтказиб берилиши таъминланди. Натижада юқорида кўрсатилган ижро иши бўлим иш юритувидан тамомланди.

 

С.Ўроқбоев

Бўлим давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.