Ҳожиларимиз юртимизга қайтадиган саналар эълон қилинди

Улашиш:

«Ҳаж – 2024» мавсуми ибодату зиёратларини кўтаринки кайфиятда ниҳоясига етказаётган зиёратчиларимиз жорий йилнинг 22 июнь – 12 июль кунлари юртимизга қайтиб келади.

Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига «Uzbekistan Airways»нинг тўғридан-тўғри авиқатновлари орқали парвоз қилиб, қайтиб келадилар.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда 15 минг нафар юртдошимиз Саудия Арабистонида бўлиб турибди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.