Uzbekistan Airways тўртинчи Airbus A321 ҳаво кемасини қабул қилиб олди (фото)

Улашиш:

Uzbekistan Airways авиакомпанияси тўртинчи Airbus 321neo ҳаво кемаси олиб келинди. Самолёт 188 йўловчини ташишга мўлжалланган бўлиб, 6850 км масофагача парвоз қила олади. 2022 йил охиригача худди шундай ҳаво кемасидан яна битта сотиб олинади.

17 декабрь куни «Тошкент» аэропортининг маҳаллий авиайўналишлар терминалида Airbus 321neo ҳаво кемаси тантанали кутиб олинди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

Uzbekistan Airways томонидан харид қилинган тўртинчи Airbus 321neo ҳаво кемаси компания экипаж аъзолари — Муроджон Ғуломов ва Владислав Аргов бошқарувида олиб келинди. Мазкур самолёт Airbus заводларидан бири жойлашган Германиянинг Гамбург шаҳридан 6 соату 30 дақиқа ичида тўғридан-тўғри Тошкентга етиб келди.

airbus a321neo, uzbekistan airways

Камола Икромова.

«Uzbekistan Airways ўтган йилнинг сентябридан камхаржли ташувларни амалга оширишни бошлаган. Чунки биз кўряпмизки, пандемиядан сўнг йўловчиларда бизнес-классга бўлган қизиқиш пасайиб, эконом классга нисбатан талаб ортиб бормоқда. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида камхарж бўлган ва ёқилғини кам ишлатувчи ҳаво кемаларини сотиб олишга қарор қилдик. Жорий йил якунигача мана шундай самолётдан яна битта харид қиламиз. Одатга кўра, янги самолётлар аввал юртимизда ички парвозларни амалга оширади ва тест синовлари ўтгач, халқаро парвозларга қўйилади. Бугун қабул қилиб олинган тўртинчи Airbus 321neo ҳаво кемаси ҳам синов муддатидан сўнг халқаро йўналишларга қатнашни бошлайди», — деди у.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.