«Uzbekistan Airways»нинг айрим рейслари ноқулай об-ҳаво сабаб ўзгарди.
Фарғона аэропортидаги ноқулай об-ҳаво (кучли шамол) сабаб Истанбул – Фарғона йўналишида ҳаракатланган HY-278 авиақатнови Наманган аэропортига келиб қўнган. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.
Об-ҳаво шароити яхшиланганидан сўнг ушбу рейс Фарғона аэропортига парвозни амалга ошириши маълум қилинган.
Шунингдек, Фарғона – Тошкент йўналишидаги HY-82 авиақатнови вақти ҳам ўзгарган.