Алимент ҳам ундирилди, оила ҳам яраштирилди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлим иш юритувида, фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро судининг 02.11.2018 йилдаги, ижро хужжатига асосан  қарздор Ғ.С дан Ф.С. фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдоирида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 16.05.2019 йилда Бюронинг Жиззах шаҳар бўлим иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати  юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан қарздор Ғ.С ҳисобидан 15.000.000 сўм алимент қарздорлиги ундирувчи Ф.С. га ундириб берилди.

Шунингдек, ундирувчи Ф.С.нинг аризасига асосан қарздор Ғ.С. билан ўзаро келишиб бирга яшаётганлиги, ярашганлиги сабабли ушбу ижро ҳужжатининг ижроси бўлим иш юритувидан тамомланди. 

С.Ўроқбоев - Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.