Алимент қарзи ундириб берилди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида, фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро судининг 02.11.2018 йилдаги, ижро ҳужжатига асосан  қарздор Ғ.дан Ф. фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 16.05.2019 йилда Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан қарздор Ғ. ҳисобидан алиментдан бўлган 15.000.000 сўм қарздорлиги Ф.га ундириб берилди.

Ҳамда ундирувчи Ф. нинг аризасига асосан қарздор Ғ. билан ўзаро келишиб бирга яшаётганлиги, ярашганлиги сабабли ушбу ижро хужжатининг ижроси бўлим иш юритувидан тамомланди.

 

С.Ўроқбоев  Жиззах шаҳар

Бўлим давлат ижрочиси 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.