Қориндаги ёғни йўқотадиган ичимлик

Улашиш:

Олимлар кўк чой қорин ёғини йўқотишда самарали ичимлик эканлигини исботлашди. Бундан ташқари, мева-сабзавотларни мунтазам истеъмол қилиш ушбу соҳада ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради, деб ёзади Express.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қорин ёғи жигар ва ичак каби муҳим аъзолар ёнида ҳосил бўлади, бу юрак хасталиги ва 2-тип диабет ривожланиш хавфини туғдиради. Олимлар қорин висцерал ёғи юқори бўлган Хитойнинг катта ёшли аҳоли орасида тадқиқот ўтказишди. Тажриба иштирокчилари икки гуруҳга бўлинишди. Улардан бири 12 ҳафта давомида ҳар куни кўк чой истеъмол қилишди.

Тажриба шуни кўрсатдики, чой ичувчилар қорин ёғидан деярли бутунлай қутулишган. Катехинлар билан бойитилган ушбу ичимликни истеъмол қилиш натижасида ўртача висцерал ёғ миқдори, тана вазни ва организмда тўпланган ортиқча ёғ сезиларли даражада камайди. Олимларнинг фикрича, кўк чой метаболизмни тезлаштиради. Бу организмга калорияни кўпроқ ёқишга ёрдам беради.

Қорин ёғидан қутулмоқчи бўлганлар учун мутахассислар ҳар куни камида беш порция мева-сабзавот истеъмол қилишни, шунингдек, таомномага клетчаткага бой крахмалли маҳсулотларни киритишни маслаҳат беришади. Бундан ташқари, таомга туз ёки шакар қўшмаслик керак. Шунингдек, кам ёғли сут ёки кальцийли соя ичимликларини истеъмол қилиш ва кунига 6-8 стакан сув ичиш тавсия этилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.