Диетолог: тарвузни кўп истеъмол қилиш семириб кетиш хавфини туғдиради

Улашиш:

Тарвузни кўп миқдорда истеъмол қилиш, бу ўз қоматини сақлашга уринадиганлар учун кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда гастроэнтеролог, диетолог Нурия Дианова маълум қилди.

Мутахассис фикрига кўра тарвузни кам-камдан истеъмол қилиш керак. Инсулин қаршилигининг олдини олиш учун бир вақтнинг ўзида ортиқча меёъридан ортиқча тарвуз истеъмол қилмаслик керак.

Семириб кетиш хавфи, нафақат тарвуздан, балки бошқа мева маҳсулотларини ҳаддан ташқари истеъмол қилишдан ҳам келиб чиқади. Мутахассис ҳар куни бир ёки икки дона мева истеъмол қилишни маслаҳат беради. Умумий қилиб айтганда кунлик истеъмол тахминан 200 граммдан ошмаслиги тавсия этилади.

Шунингдек, шифокорлар, диарея, уролитиёз, атеросклероз, простата аденомаси билан оғриган одамларга тарвузни чекланган миқдорда истеъмол қилишни маслаҳат беради. Юрак-қон томир тизими касалликларида тарвуз истеъмол қилиш мутлақо мумкин эмас.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.