Мандарин кўп истеъмол қилинса организмда нималар бўлади?

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Шифокор-педиатр Дарья Масленникованинг айтишича, қиш фаслида кўпчиликнинг севимли меваси бўлган мандарин агар меъёрдан кўп истеъмол қилинса, аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин.
Таъкидланишича, ҳатто назариялар бўйича мандаринни кўп ва хўп истеъмол қилганда тери сарғайиши ҳам мумкин. Чунки унинг таркибидаги бета-каротин мевага шундай қувноқ ва ёрқин ранг беради.

Мутахассис, шунингдек, оч қоринга мандарин истеъмол қилмасликни тавсия қилди. Мевадаги лимон ва аскорбин кислотаси очликни кучайтириши ва ошқозон ва ўн икки бармоқ ичаклари яраси ҳамда яллиғланишини рағбатлантириши мумкин.
Мандаринда саломатлик учун фойдали хусусиятлар кўп. Унда С, А, В гуруҳи витаминлари ва клетчатка бор.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг