Рационга киритиш тавсия этилади: метаболизмни тезлаштиришга ёрдам берадиган 8 та маҳсулот

Улашиш:

Фото: Wday
Ушбу маҳсулотлар ёрдамида метаболизмни яхшилаш ва тезлаштириш мумкин. Уларни рационга киритиш тавсия этилади, деб ёзади Wday.

Метаболизм — бу моддалар алмашинувидир, шунинг учун инсон организми доимий равишда энергия ва ҳаётийликни қўллаб-қувватлайдиган озуқа моддаларига муҳтож. Метаболизм фаол бўлмаганда, нима қилиш керак? Албатта, ушбу муаммонинг ечими уни тезлаштиришга ёрдам берадиган маҳсулотларни истеъмол қилиш ва спорт билан шуғулланишдир.

Резаворлар

Фото: Wday
Резаворлар нафақат мазали, балки фойдали ҳам. Улар антиоксидант ва клетчаткага бой. Биринчидан, бошқа нарсалар қатори, ёшариш учун, иккинчидан, соғлом овқат ҳазм қилиш учун жавобгардир. Афзаллиги шундаки, резаворлардан кўплаб мазали ширинлик ва ичимликлар тайёрланиши мумкин.

Авокадо

Фото: Wday
Авокадо кўпчилик ўйлаганидек, сабзавот эмас, балки биологлар нуқтаи назаридан мева. Авокадо мазали, фойдали ва инсон учун тўққизта муҳим аминокислоталарни ўз ичига олади. Афсуски, пишган авокадони топиш қийин, шунинг учун сотиб олгандан кейин уни хона ҳароратида пишишига қўйиш керак. Бир ҳафта давомида у пишиб, юмшоқ ва ниҳоятда мазали бўлади.

Лосос

Фото: Wday
Лосос нафақат метаболизмни, балки тери ҳолатини ҳам яхшилайди. Бундан ташқари, у омега-3 ёғ кислоталарини ўз ичига олади, улар юракни ёш ва соғлом сақлашга ёрдам беради.

Исмалоқ

Фото: Wday
Исмалоқ таркибида B витамини кўп бўлиб, у нафақат метаболизмни, балки мушаклар фаолиятини ҳам оширади. Бу баргли кўкат жуда фойдали — ҳам вазн, ҳам соғлиқ учун. Чунки у жуда кўп табиий клетчаткага эга, улар ҳам ҳазм қилишга ёрдам беради.

Мол гўшти

Фото: Wday
Юқори оқсилли маҳсулотларни истеъмол қилиш метаболизмни кучайтиришнинг энг яхши усулларидан биридир. Лекин иссиқда бундай маҳсулотлар билан эҳтиёт бўлиш лозим. Улар метаболизмни тезлаштириши билан организмни қизитиб юбориши мумкин.

Қалампир

Фото: Wday
Қалампирининг фойдали функцияларини ҳамма билади. Бу нафақат метаболизмни кучайтиради, балки иштаҳани ҳам бўғади, иссиқда салқинлашга ёрдам беради, чунки у танани терлатади. Аммо бу маҳсулот билан эҳтиёт бўлиш керак, у осонгина гастритга сабаб бўлиши мумкин.

Тухум

Фото: Wday
Ғарб мутахассислари ортиқча вазнли аёллар ўртасида тадқиқот ўтказди. Қизлар икки ой давомида нонуштада иккита қайнатилган тухум истеъмол қилди. Тадқиқотлар натижасида иштирокчиларнинг 83 фоизи қорин соҳасидаги ёғларни йўқотди.

Қолаверса, метаболизмга нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари таъсир қилади. Балки суюқлик ҳам кун давомида тахминан икки литр ичилиши керак. Шунингдек, организмда мушаклар қанча кўп бўлса, метаболизм шунчалик тезлашади. Кун давомида ширинликлардан воз кечиш ва етарлича ухлашни унутмаслик лозим. Кўкатлар эса, рационга имкон қадар кўпроқ киритилиши керак.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.