Туғуруқдан кейин витаминлар қабул қилиш қанчалик муҳим?

Улашиш:

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Туғуруқдан кейин озиқ-овқат моддаларининг етишмовчилиги кўплаб аёллар дуч келадиган кенг тарқалган муаммодир. Бу, одатда, ҳомиладорлик пайтида онанинг организми кальций, темир, фолий кислотаси ва рухни ўсаётган чақалоққа йўналтириш билан боғлиқ. Керакли захираларни тиклаш учун витаминларни туғуруқдан кейин қабул қилиш керак, деб ёзади Harper’s Bazaar Kazakhstan.

Туғуруқдан кейинги витаминлар пренатал витаминлардан қандай фарқ қилади?

Улар пренатал витаминларга қараганда кўпроқ озуқавий моддаларни ўз ичига олади:

  • организмни энергия билан тўйинтирадиган B гуруҳи витаминлари;
  • кучсизланган мушакларга ёрдам берадиган магний;
  • мия саломатлигини қўллаб-қувватлайдиган кальций ва D витамини;
  • гормонлар ишлаб чиқаришни рағбатлантирадиган ёғ кислоталари.


Туғуруқдан кейин витаминлар қабул қилишнинг қандай фойдалари бор?
Лактацияга ёрдам беради. Агар она боласини эмизаётган бўлса, қуйидаги витаминлар керак бўлади:

  • холин — чақалоқнинг миясини ривожлантириш учун;
  • йод — қалқонсимон безнинг ишлашини ва тўғри метаболизмни йўлга қўйиш учун;
  • витамин B12 — камқонлик ва болада ривожланиш кечикишининг олдини олиш учун;
  • D витамини — она ва боланинг суяк ҳамда юрак саломатлиги учун.


Анемиянинг олдини олишга ёрдам беради
Туғуруқ пайтида кўп қон йўқотиш анемияга олиб келиши мумкин. Вазиятни яхшилаш учун камида 10 мг темирни ўз ичига олган витаминларни қабул қилиш тавсия этилади.

Соч тўкилишини камайтиради
Соч тўкилиши кўпинча туғуруқдан 3 ой ўтгач бошланади ва 6 дан 12 ҳафтагача давом этади. Бу ҳодиса организмдаги селен, рух ва миснинг етишмаслиги билан боғлиқ. Шунинг учун ушбу минералларни туғуруқдан кейинги витаминлар шаклида рационга қўшиш керак.

Гормонларни тартибга солади
Ҳомиладорлик пайтида организм кўп миқдорда прогестерон ишлаб чиқаради, аммо туғуруқдан кейин бу гормон даражаси сезиларли даражада камаяди. Бу депрессия ва бошқа ҳиссий муаммоларга олиб келиши мумкин. Вазиятни яхшилаш учун эстроген ишлаб чиқаришга ҳисса қўшадиган омега-3 ёғ кислоталари ва B витаминлари ёрдам беради.

Мушаклар спазмини баратараф этади
Тадқиқотларга кўра, аёлларнинг деярли 50 фоизи туғуруқдан кейин бир неча кун ичида оғриқни бошдан кечиради. Бу кўпинча магний етишмаслигидан келиб чиқади.

Туғуруқдан кейинги витаминлар қанча вақт давомида қабул қилинади?
Шифокорлар витаминларни туғуруқдан кейин уч ой давомида ёки эмизишни тўхтатмагунча қабул қилишни тавсия қилади.

Туғуруқдан кейинги витаминларни қандай танлаш керак?
Витаминларни харид қилишда кўп танловлар мавжуд бўлади, шунинг учун эҳтиёжларга эътибор бериш лозим.

Симптомлар. Мисол учун, чарчоқ ёки соч тўкилиши каби муайян муаммолар учун витаминларни танлаш учун шифокор билан маслаҳатлашиш мумкин.

Нархи. Туғруқдан кейинги витаминларни 6-12 ой давомида қабул қилиш учун уларнинг бюджетга мос келишига ишонч ҳосил қилиш муҳимдир.

Организм хусусиятлари. Агар баъзи таркибий қисмларга аллергия ёки қаршилик бўлса, шифокорга хабар беришни унутмаслик лозим.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.