Қандай озиқ-овқат маҳсулотлари тўсатдан чарчоқ пайдо бўлишига олиб келади?

Улашиш:

Тўсатдан чарчаш, мутахассисларнинг фикрига кўра, нафақат жисмоний машқлардан сўнг, балки овқатланиш натижасида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Маълум бўлишича, организмни энергиядан маҳрум қиладиган бир нечта маҳсулотлар мавжуд. Harper’s Bazaar Kazakhstan нашри уларнинг номини маълум қилди.

Рўйхатнинг биринчи қаторидан қаҳва ўрин олган, у аслида организмни тетиклантириш учун мўлжалланган. Бироқ ушбу ичимликни ортиқча истеъмол қилиш тескари таъсир кўрсатади. Парҳезшунослар кунига қаҳвани 1-2 стакандан оширмасликни тавсия қилади.

Антирейтингга фастфудлар ҳам киради. Гамбургер ва хот-догларнинг юқори калорияли таркиби ҳазм қилиш учун жуда кўп вақт талаб қилади, бу эса организмнинг тезда энергия йўқотишига ва тўсатдан чарчашига олиб келади.

Қисқа муддатли тетиклик шакарга бой маҳсулотлар билан таъминланиши мумкин. Бу газли ичимлик, торт ва бошқа қандолат маҳсулотларини ўз ичига олади. Бироқ орадан бир соат ўтгач, одам уйқуга интилиши ва ҳатто ҳолсизликни ҳис қилиши мумкин. Шунинг учун мутахассислар қора шоколадга эътибор қаратишни тавсия қилади.

Айтганча, ҳаддан ташқари юқоридаги маҳсулотлардан тийилиш, углевод ва ёғлардан бутунлай воз кечиш шарт эмас, акс ҳолда яна энергия танқислиги юзага келади. Ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишда меъёр унутилмаса, улар организмдаги барча тизимга ижобий таъсир ўтказади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.