Совуқда ортиқча вазнга эга бўлмаслик учун одатларни қандай ўзгартириш керак?

Улашиш:

Кам ҳаракат, кўп калория ва ёғли овқатлар, Янги йил байрами ва таътиллар қишда ортиқча вазн тўпланишига сабаб бўлади. Совуқ мавсумда бу каби муаммога дуч келмаслик учун «Новий очаг» нашри бир нечта тавсиялар билан бўлишди.

Агар чиндан хоҳласангиз ҳам, кўп ухламанг

Қишда ҳамма ҳам кўпроқ ухлашни ва баҳоргача иссиқ ёпинчиқ остидан чиқмасликни хоҳлайди. Аммо одатдаги вазнни сақлаш учун бу истакни амалга ошириш шарт эмас. Сифатли уйқу ва тунги дам олиш соғлом метаболизм учун жуда муҳим, аммо уйқу режими ҳам худди шундай муҳимдир. Кечки соат 23:00 дан кечикмасдан ухлашга ҳаракат қилиш ва эрталаб вақтида уйғониш зарур, ҳатто дам олиш куни бўлса ҳам. Уйқуни унутиш учун пиёда сайр қилиш фойдали, бу тетиклашишга ёрдам беради.

Совуқдан қўрқманг

Хонада қулайлик, соғлом уйқу, шунингдек, метаболизмни тезлаштириш учун энг мақбул ҳарорат 18 даражани ташкил этиши керак. Аммо кун давомида хонани ҳаддан ташқари иситиб юбормаслик керак. Етарли ҳароратда ўтказилган атиги икки соат метаболизмни сезиларли даражада тезлаштиради ва сақланган калорияларни энергияга айлантиришга ёрдам беради.

Мева истеъмол қилинг

Тадқиқотлар томонидан тасдиқланган маслаҳат. Кўпроқ мева ва сабзавот истеъмол қилинса, овқат камроқ тановул қилиниши табиий. Масалан, олма, сабзи, карам ва бошқа мева ва сабзавотлар нафақат фойдали, балки вазн ортмаслигига ҳам ҳисса қўшади.

Қуёш нурида бўлинг

Қиш фасли соғлиқ учун синовдир. Баъзи мамлакатларида ҳатто куз ва қишда депрессиянинг кучайиши кузатилади. Чунки қуёшсиз об-ҳаво кайфият, энергия даражаси, ишлаш ва метаболизмга салбий таъсир қилиши мумкин. Мелатонин гормони метаболизмни тартибга солиш учун жавобгардир, унинг ишлаб чиқарилиши, бошқа нарсалар қатори, қуёш нурига боғлиқ. Шунинг учун, қишда, очиқ ҳавода кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилиш ва қуёш нурларининг кириб келиши учун дераза пардаларини очиқ қолдириш зарур.

Тузланган маҳсулотлардан тийилинг

Қишда бошқа фаслларга қараганда кўпроқ туз истеъмол қилинади: йилнинг шу даврида рационда кўплаб тузланган маҳсулотлар ўрин олади. Улардан тийилиш, ҳар куни истеъмол қилинадиган туз миқдорини назорат қилиш лозим. Биринчидан, тузнинг ортиқча миқдори организмда суюқлик тўпланишига олиб келади, иккинчидан, иштаҳани очади, учинчидан, бу саломатликка жиддий путур етказиши мумкин. Эсингизда бўлсин, тузнинг кунлик миқдори атиги 5 граммни ташкил этиши керак.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.