Фарзандини таъминлай олмаган ота қамоққа олинди

Улашиш:

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 05.12.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор О.Б ҳисобидан ундирувчи Х.Д фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжатига асосан қарздор О.Б томонидан ундирувчи Х.Д фойдасига алимент тўлашдан 6 ойдан ортиқ қасддан бўйин товлаб келган ва алиментдан 5.576.706 сўм қарздорлиги вужудга келган. Шу сабабли Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг қарорига асосан қарздор О.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
474 –моддасига асосан15 сутка маъмурий қамоққа олинди.

Мафтуна Сунатова - Бўлим давлат ижрочиси

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.