Алимент тўлашдан бўйин товлаб келган фуқаро 10 суткага қамоққа олинди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари буйича Жиззах туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Ғ.Р. ҳисобидан ундирувчи Г.Р. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжатига асосан қарздор Ғ.Р. томонидан ундирувчи Г.Р. фойдасига алимент тўлашдан 1 йилдан ортиқ қасддан бўйин товлаб келган ва алиментдан 12 млн сўм қарздорлиги вужудга келган. Шу сабабли жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан 10 сутка маъмурий қамоққа олинган.

Хосият Юнусова - Давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.