Ота алиментдан бўлган 5 млн. сўм қарздорликни тўлиқ қоплаб берди  

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор З.Д ҳисобидан ундирувчи З.Р фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.
Ушбу ижро ҳужжатига асосан қарздор З.Д 2 ойдан ортиқ алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги маълум бўлди. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан З.Д. суд томонидан маъмурий қамоққа олингандан сўнг қарздор қилган қилмишларидан пушаймонлигини билдириб, тегишли ҳулоса чиқарди. Алиментдан бўлган 5 млн. сўм қарздорлик тўлиқ қоплаб берилди.  


 Ҳусниддин Мелиев - МИБ Жиззах шаҳар бўлим
давлат ижрочиси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.