"Жиззахда нефть махсулотлари талон-торож қилинган" деган хабар юзасидан “Жиззах нефт база” МЧЖ муносабат билдирди

Улашиш:

2021 йил 11 май куни KUN.UZ, UNG.UZ сайтида “Ўзбекнефтегаз” АЖ  Бошқарув раиси бошчилигида тизим корхоналари, бошқармалар ва нефть базалар раҳбарлари хамда департамент бошлиқлари иштирокида ўтказилган видеоселекторда 2021 йил январь-апрел ойлари давомида  белгиланган кўрсатгичларнинг бажарилиши танқидий муҳокама қилинганлиги, танқидий маълумотлар жумласида “Жиззах нефт база” МЧЖда сақланаётган нефтни қайта ишлаш заводларига тегишли бўлган маъсул сақлашдаги – АИ-80 автобензинидан 4,2 минг тонна, АИ-91 автобензинидан 61 тонна ва ЭКО дизель ёқилғисидан 13,2 минг тонна камомад аниқланганлиги, ушбу камомаднинг ўртача қиймати 146 млрд.сўмни ташкил қилиши тўғрисида хабарлар тарқатилган.

Ҳақиқатдан ҳам, “Жиззах нефт базаси” МЧЖ томонидан 2020 йил март-декабрь ва 2021 йил январь-апрел ойлари давомида, қишлок хўжалиги махсулотларини (ғалла ва пахта) етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳамда кластер ташкилотларини, пахта ва ғалла махсулотларини экиш, уларни парваришлаш, еғиб-териб олиш ва ерларни шудгор қилиш учун зарур бўлган нефт махсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, ҳисоб рақамда етарли пул маблағлари мавжуд булмаганлиги сабабли, ЎзРТСБнинг биржа савдолари орқали нефт махсулотларини сотиб олиш имконияти бўлмаган.

Шу сабабдан нефт махсулотлари қисман тўловсиз етказиб берилган. Етказиб берилган нефт махсулотлари учун тўловларни “Ғалла-2021” ҳамда “Пахта-2021” ҳосили ҳисобидан Республика қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва қўллаб-қуватлаш жамғармаси томонидан ажратиладиган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тўланиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда, етказиб берилган нефт махсулотлари учун мавжуд қарздорликларни ундириш ишлари давом этмокда.

Юқорида келтирилган холат, нефт махсулотларининг камомади ёки МЧЖга етказилган зарар эмас, балки “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “Жиззах нефт базаси” МЧЖда маъсул сақлашдаги нефт махсулотлари миқдорини ўз вақтида биржа савдолари орқали сотиб олиниб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмаганлиги оқибатида келиб чиққан тафовутидир.

Ҳозирги кунда, истеъмолчиларга етказиб берилган нефт махсулотлари бўйича мавжуд қарздорликлар ўзаро солиштирма далолатномалар орқали тўлиқ расмийлаштирилмоқда ва ундириш чоралари кўрилмокда.

Худди шундай, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ билан ҳам қарздорликлар бўйича солиштирма далолатномалар расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

“Жиззах нефт база” МЧЖ 

Иқтисод бўйича директор ўринбосари Д.Эшбеков

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.