Сирдарё вилоятидаги "Амир Темур" МФЙда, Ширин кўчасида жойлашган хонадонда 17 февраль куни ёнғин содир бўлди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари тезкорлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ўтни бир неча дақиқада бартараф этди.
Қутқарувчилар ёнғиндан 16 ёшли ўсмир, 5 ва 3 ёшли икки болани эвакуация қилишга муваффақ бўлишди. Уларнинг ҳолати текширилган ва уларга биринчи тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда мутахассислар ҳодиса сабабларини ва етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш учун текширув ўтказмоқда.