Сирдарёдаги бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган омборда ёнғин чиқди

Улашиш:

Гулистонда жойлашган омборда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024-йилнинг 1 июнь куни соат тахминан 21:35 ларда Гулистон шаҳар Маънавият махалласида жойлашган лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш омборида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига зарурий ёнғин-қутқарув автомобиллари ва воситалари жалб этилган.

Содир бўлган ёнғиндан бинонинг том қисми ҳамда бино ҳудудида бўлган иккита юк ташувчи автомобиль қисман зарарланган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 23:35 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Ёнғин бартараф этилиши Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.