Ўзбекистон терма жамоасининг КХДРга қарши тахминий таркиби билан танишинг!

Улашиш:

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаши Осиё минтақаси 3-раунди доирасида КХДР терма жамоасига баҳс олиб боради.

Мазкур беллашув Тошкент вақти билан 19:00да старт олади. Термамиз ЖЧ саралаши Осиё минтақасининг "А" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳимиздан Эрон, Қатар, БАА, Қирғизистон ва бугунги рақибимиз КХДР терма жамоалари жойлашган.

Ўйин Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашувни ўмонлик  Аҳмад Абу Бакар Ал Каф бошқариб боради. Мазкур учрашув учун терма жамоамизнинг тахминий таркиби билан танишинг.

Дарвозабон: Ўткир Юсупов;

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов, Ҳусниддин Алиқулов, Умарбек Эшмуродов, Рустам Ашурматов, Фаррух Сайфиев;

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров, Одилжон Ҳамробеков;

Ҳужумчилар: Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.