Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогида қатнашадиган таркиби эълон қилинди

Улашиш:

Таркибдан ҳозирда жароҳатини даволаш билан банд бўлган Элдор Шомуродов ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати Қатардаги турнирда иштирок этиши мумкин бўлган 28 кишилик қайдномани эълон қилди. Бу таркибдан ҳали 2 киши тушиб қолади, чунки Осиё Кубогида 26 киши иштирок этиши мумкин.

Дарвозабонлар: Ботирали Эргашев (ОКМК), Ўткир Юсупов («Навбаҳор»), Абдувоҳид Неъматов («Насаф»).

Ҳимоячилар: Абдуқодир Ҳусанов («Ланс»), Шерзод Насруллаев («Насаф»), Фарруҳ Сайфиев («Пахтакор»), Хожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Зафармурод Абдираҳматов («Насаф»), Рустам Ашурматов («Рубин»), Умарбек Эшмуродов («Насаф»), Ҳусниддин Алиқулов («Ризеспор»), Муҳаммадқодир Ҳамралиев («Пахтакор»), Абдулла Абдуллаев («Хорфаккан»).

Ярим ҳимоячилар: Жамшид Искандеров («Навбаҳор»), Ҳожимат Эркинов («Пахтакор»), Отабек Шукуров («Фотиҳ Карагумрук»), Шаҳбоз Умаров («Ордабаси»), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА), Азиз Турғунбоев («Пахтакор»), Одилжон Ҳамробеков («Пахтакор»), Диёр Ҳолматов («Пахтакор»), Жамшид Болтабоев («Навбаҳор»), Жалолиддин Машарипов («Пансеррайкос»), Остон Ўрунов («Навбаҳор»).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Кальяри»), Игорь Сергеев («Патум Юнайтед»), Бобур Абдиҳолиқов («Ордабаси»), Азизбек Амонов («Насаф»).

Қатардаги Осиё Кубоги 2024 йилнинг 12 январида бошланиб, февраль ойигача бўлиб ўтади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.