Қозоғистон чегарасида маймун чечаги туфайли назорат кучайтирилган

Улашиш:

Қозоғистон маймун чечаги туфайли чегаралар ва аэропортларда назоратни кучайтирмоқда.

Zakon.kz. маълумотларига кўра, касаллик қайд этилган мамлакатлардан келган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугунги кунда мамлакатда маймун чечаги касаллиги қайд этилмаган.

"Шу билан бирга, мамлакатнинг санитария-карантин пунктларида кўрилаётган чора – тадбирлар касалликни республика ҳудудига олиб кириш хавфини камайтиради", - дейилмоқда хабарда.

Қозоғистон фуқароларини эҳтиёт чораларига риоя қилишга чақирилган: касал одамлар ва ёввойи ҳайвонлар билан алоқа қилмаслик, ҳайвонлар ёки уларнинг маҳсулотлари билан алоқа қилишда ҳимоя кийим ва қўлқоплардан фойдаланиш, қўлларни мунтазам ювиш ва дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланиш тавсия қилинган.

Қозоғистонликларга инфекция ҳолатлари қайд этилган мамлакатларга ташриф буюриш тавсия этилмайди ва агар тошма, юқори иситма ва бошқа аломатлар пайдо бўлса, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилиш кераклиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, бугун Ўзбекистоннинг санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси маймун чечагига қарши қандай чоралар кўргани маълум бўлди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.