Алимент тўловлари-фарзанд келажаги учун муҳим

Улашиш:

Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан алимент ундирувлари самарадорлигини ошириш, оилаларни яраштиришга қаратилган тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, бюронинг Жиззах шаҳар бўлимида ишчи гуруҳ томонидан сентябрь ойида кунда 333 млн. сўм алимент қарздорликлари ундирилган бўлса, ходимлар ташаббуси билан 21 нафар фуқаролар иш билан банд бўлмаган алимент тўловчилари доимий иш билан таъминланган бўлса, 49 та оилалар яраштирилишга эришилган.

Бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан фарзанди алимент таъминотини тўлашдан бўйин товлаб келган  қидирувдаги 15 нафар қарздор топилган тўлса, 4 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47-4-моддасига асосан жавобгарликка тортилган.

Хулоса қилиб айтганда, алимент бу қарз эмас, балки фарзанднинг у вояга етганга қадар бериладиган таъминотидир. Буни бажариш эса, ҳар бир ота-онанинг бурчидир.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.