Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 02.06.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Х.В ҳисобидан ундирувчи "HUDUDGAZTA'MINOT" AKSIYADORLIK JAMIYATI фойдасига 6.473.516 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 13.06.2022 йил куни бюронинг Жиззах шаҳар бўлим иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарздорга ижро учун юборилган.
Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш юзасида давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздорнинг мол-мулкларини хатлаш мақсадида қарздорнинг яшаш хонадонига борилиб мол-мулкларини хатлаш жараёнида қарздор томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган пул маблағлари тўлиқ тўлангани сабабли ижро ҳужжатини ижроси амалда таъминланди.
Ҳусниддин Мелиев Давлат ижрочиси