Тошкентда ҳаво ифлосланишига қарши сув сепиш чоралари

Улашиш:

Тошкент шаҳрида ҳаво сифати инсон саломатлиги учун хавфли даражага кўтарилгани муносабати билан шаҳар йўл қопламаларига сув сепиш, яшил ҳудудларни суғориш ҳамда фавворалар ва микроиқлим қурилмалари ишга туширилди. Бу чора PM10 ва PM2.5 каби майда заррачаларни намлаб, ҳавога қайта кўтарилишини олдини олишга қаратилган. Йўлларни намлаш орқали «иккиламчи чангланиш» ҳам сезиларли даражада камаяди, бу эса умумий ҳаво ифлосланишини пасайтиради.

Мутахассислар таъкидлашича, йўл намланганида PM чиқиндиларининг 25–40 фоизи чўкиб, ҳаво ифлосланишини камайтиради. Шунингдек, намлаш жараёни микроиқлимни ҳам назорат қилади: ҳароратнинг кескин кўтарилиши чанг ҳавода узоқ сақланиши ва ифлослантирувчи моддалар реакциясини тезлаштиришини олдини олади. Яшил ҳудудларнинг суғорилиши табиий фильтр вазифасини бажаради, дарахт ва буталар ҳаводаги заррачаларни ушлаб қолади, бу эса умумий ифлосланиш даражасини пасайтиради.

Ҳокимлик маълумотига кўра, сув сепиш чоралари муаммони тўлиқ ҳал қилмаса-да, бир неча соат ичида чанг қобиғини сезиларли тарзда камайтиради. Бу чоралар шаҳарда амалга оширилаётган кенг кўламли экологик ишлар билан уйғунлаштирилмоқда: иссиқхона хўжаликларида рейдлар, қозонхоналарга фильтрлар ўрнатиш ва экологик назоратни кучайтириш орқали ифлосланиш даражаси сезиларли тарзда камайтирилади.

Сўнгги кунларда Тошкентда ҳаво сифати инсон соғлиги учун хавфли бўлгани сабабли, бу чоралар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва шаҳар атроф муҳитини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади. Ҳарорат ва транспорт ҳаракати чанг концентрациясини оширадиган омиллар ҳисобланади, шунинг учун сув сепиш ва яшил ҳудудларни суғориш тизимли ва илмий асосланган чора сифатида қабул қилинган.

Тошкент ҳокимлиги ва Ободонлаштириш бошқармаси йўлларни намлаш, фавворалар ва микроиқлим қурилмаларини ишга тушириш орқали шаҳар ҳавосини тозалашда тизимли ёндашувни амалга оширмоқда. Мутахассислар бу усулнинг самараси бир неча соатда кўринади, шу билан бирга ушбу чора-тадбирлар узоқ муддатли экология ва аҳоли саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.