Тошкентда ҳаво ифлосланиши ҳар йили 3000 дан ортиқ кишининг бевақт ўлимига сабаб бўлмоқда — Жаҳон банки ҳисоботи

Улашиш:

Тошкентда PM2,5 майда заррали чанглар таъсири оқибатида йилига 3042 киши бевақт вафот этмоқда. Жаҳон банки ҳисоботида қайд этилишича, аҳоли саломатлигига етказилаётган зарар 488,4 млн долларга баҳоланмоқда. Пойтахт аҳолисининг 83 фоизи ҳавоси юқори даражада ифлосланган ҳудудларда истиқомат қилади.

Жаҳон банки «Тошкент шаҳрида ҳаво сифатини баҳолаш ва Ўзбекистонда ҳаво сифатини бошқаришни такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси»ни тақдим этди. Ҳужжатда пойтахтдаги ҳаво ҳолати таҳлил қилинган ва ҳаво сифатини бошқариш механизмини миллий даражада такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилган.

Ҳисоботда таъкидланишича, Тошкент ҳавосини асосий ифлослантирувчилардан бири диаметри 2,5 микрон (ПМ2,5) бўлган қаттиқ майда дисперс заррачалардир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) уларни аҳоли саломатлиги учун энг хавфли ифлослантирувчилардан бири деб ҳисоблайди. Глобал мониторинг билан шуғулланувчи IQAir портали маълумотларига кўра, Тошкент Марказий Осиёнинг бошқа кўплаб шаҳарлари сингари мунтазам равишда ҳавонинг ифлосланиш даражаси юқори бўлган шаҳарлар рўйхатига киритилган.

Ўзбекистон ҳукумати, шунингдек, ҳаво сифатини бошқариш жараёни маҳаллий, миллий ва минтақавий даражада биргаликдаги, комплекс ва тармоқлараро саъй-ҳаракатларни талаб қиладиган жиддий муаммо эканлигини тан олади.

2024-yil май ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги турар жойлардаги атмосфера ҳавоси сифати учун ЖССТ тавсияларига мос келадиган янги PM2,5 стандартини қабул қилди. Бу ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ вазиятни яхшилаш йўлидаги муҳим қадам бўлди, дейилади ҳужжатда.

Асосий ифлослантирувчи моддалар

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида PM2,5 заррачаларининг концентрацияси, айниқса, қиш ойларида юқори бўлиб, халқаро меъёрлардан анча юқори. Пойтахтда ифлосланишнинг ўртача йиллик даражаси ЖССТ тавсия этган даражадан (6 мкг/м3) 6 баравар юқори. Бу эса аҳоли саломатлигига ҳам, шаҳар иқтисодиётига ҳам жиддий зарар етказмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳаво ифлосланишининг зарари мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 0,7 фоизини ташкил этиши мумкин.

Тошкентдаги PM2,5 ҳаво ифлосланишининг асосий манбалари — бу иситиш сектори (28%), транспорт (16%) ва саноат (13%). Тошкент шаҳридаги антропоген PM2,5 ташламаларининг умумий йиллик ҳажмининг 18 фоизини қурилиш ишлари натижасида ҳосил бўлган шаҳар чанги ва йўл чанги ресуспензияси (илгари йўл юзасида ўрнашиб қолган майда чанг заррачаларининг ҳавога қайта кўтарилиши жараёни) ташкил этади.

жаҳон банки, ҳаво ифлосланиши, ҳаво сифати

жаҳон банки, ҳаво ифлосланиши, ҳаво сифати

Қиш мавсумида тижорат ва турар-жой биноларини иситишдан келиб чиқадиган ифлосланиш устунлик қилади, ёзда эса трансчегаравий ифлослантирувчи моддалар, хусусан шамол билан кўчиб юрувчи чанг (барча PM2.5 ифлосланишининг 36 фоизи) сезиларли ҳисса қўшади.

Транспортдан чиқаётган газлар йил давомида анча барқарор. Шу билан бирга, ёз ойларида шаҳар чангининг чиқиндилари қишкига қараганда юқори бўлиб, бу қурилиш фаолиятининг фаоллашуви ва йўл чангининг юқори резпензияси билан боғлиқ. Йилнинг турли ойларида саноат чиқиндиларининг умумий эмиссиялардаги улуши нисбатан доимий.

жаҳон банки, ҳаво ифлосланиши, ҳаво сифати

АҚШ элчихонаси станциясидан PM2,5 концентрациясининг ўртача соатлик маълумотларига кўра, PM2,5 концентрацияси кечқурун (20:00 дан кейин) ва эрталаб (8:00 — 10:00) максимал даражага етади. Заррачалар соат концентрациясининг бундай динамикаси Тошкентдаги концентрацияга турар-жой биноларининг иситилиши сезиларли таъсир кўрсатишини кўрсатиши мумкин, чунки соат концентрациясининг максимал қийматлари аҳоли уйда бўлган вақт (кечқурун) ёки эрталаб печларни ёқиш вақти билан боғлиқ.

жаҳон банки, ҳаво ифлосланиши, ҳаво сифати

Тошкентдаги тунги максимумлар, шунингдек, аралашиш баландлиги паст бўлган куннинг маълум вақтлари билан боғлиқ — бу хусусият ифлосланишнинг тўпланишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, эрталабки соат 8−10 оралиғида кузатиладиган PM2,5 концентрациясининг энг юқори даражасига эрталабки транспорт ҳаракати ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

жаҳон банки, ҳаво ифлосланиши, ҳаво сифати

11-расмда Тошкент ҳаво ҳавзасида — хусусан, шаҳарнинг шимоли-шарқида, Катта ҳалқа йўли яқинида, шунингдек, жанубдаги Янгиҳаёт саноат ҳудудида алоҳида чиқинди ўчоқлари кўрсатилган.

жаҳон банки, ҳаво ифлосланиши, ҳаво сифати

Чиқиндиларнинг ҳудудий тақсимоти таҳлили ҳудудни шаҳар зонаси (12-расмда тўқ кўк тўртбурчак билан белгиланган) ва шаҳар атрофи зонасига ажратиш имконини берди. 13-расмдан кўриниб турибдики, иситиш билан боғлиқ чиқиндиларнинг катта қисми шаҳар зонасидан ташқарида содир бўлади, шу билан бирга, транспорт ва саноатдан PM2,5 чиқиндиларининг асосий улуши Тошкент шаҳар зонасида тўпланган.

жаҳон банки, ҳаво ифлосланиши, ҳаво сифати

Шаҳар ҳудудидан ташқаридаги уй-жой секторидан ташламаларнинг юқори даражаси марказлаштирилган иссиқлик таъминотининг йўқлиги билан изоҳланади, бу эса уй хўжаликларини индивидуал иситиш манбаларидан фойдаланишга мажбур қилади. Экология вазирлиги маълумотларига кўра, шаҳар ҳудуди атрофида жойлашган иссиқхоналар ҳам иситиш учун кўмирдан фойдаланади. Бу эса қаттиқ ёқилғи (кўмир, биомасса) шаҳар атрофидаги турар-жой ва тижорат биноларини иситиш учун кенг қўлланилаётганлигини дала кузатувлари ҳам тасдиқлайди.

Бевақт ўлим

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, PM2,5 нинг ўртача йиллик концентрацияси Тошкент шаҳри ҳудудидаги ячейкаларнинг 39% ЖССТнинг биринчи оралиқ мақсадли кўрсаткичидан (35 мкг/м3) паст эди. Бироқ, бу ячейкаларда шаҳар аҳолисининг атиги 17 фоизи яшайди, яъни Тошкент аҳолисининг 83 фоизи 1 кв. км. майдонда ҳаво ифлосланиши юқори бўлган ва саломатликка жиддий таъсир кўрсатадиган ячейкаларда яшайди.

жаҳон банки, ҳаво ифлосланиши, ҳаво сифати

Тошкент шаҳрида PM2,5 нинг ўртача йиллик 38,8 мкг/м3 концентрацияси таъсирида юзага келган ўлим йилига 3042 эрта ўлим ҳолатларини ташкил этади. Ҳавонинг ПМ2,5 билан ифлосланиши билан боғлиқ бўлган бевақт ўлим ҳолатларининг аксарияти инсульт (33%), юрак ишемик касаллиги (28%) ва пастки нафас йўллари инфекциялари (23%) билан боғлиқ.

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси PM2,5 ифлосланишининг йиллик ўлимга таъсиридан ташқари, ушбу тадқиқотда шаҳарда PM2,5 ифлосланиши билан боғлиқ ўлим ва касалланишнинг иқтисодий таъсири баҳоланди.

ИҲТТ томонидан тавсия этилган ўртача ҳаёт қиймати кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда ва касалланиш билан боғлиқ харажатлар ўлим билан боғлиқ харажатларнинг 10% ни ташкил қилади деб тахмин қилган ҳолда, муаллифлар Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг PM2,5 ифлосланиши билан боғлиқ ўртача йиллик иқтисодий харажатларни 488,4 миллион долларга баҳолайдилар, бу Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 0,7% га тенг.

Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг аҳоли саломатлигига таъсирини ушбу умумлаштирилган баҳолаш маҳаллий маълумотлар асосида ГКЮ (Глобал касалликлар юки) маълумотлар базасидан ҳаво ифлосланишининг саломатликка таъсири тўғрисидаги маълумотлар билан биргаликда ўтказилди.

Ҳисоботда стандартлар ва меъёрий ҳужжатларни янгилаш, ҳаво сифатини бошқариш бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқиш ва ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун мувофиқлаштирувчи механизмни яратишни ўз ичига олган ҳаво сифатини яхшилаш бўйича «йўл харитаси» таклиф этилган. Шунингдек, саноат, транспорт ва иситиш тармоқларида ташламаларни қисқартириш чоралари таклиф этилди.

Иситиш соҳасида ҳавонинг ифлосланишини камайтиришга ёқилғи сифатини яхшилаш, биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш ва экологик тоза энергия манбаларига ўтиш орқали эришиш мумкин. Жаҳон банки энергия тежамкор ечимларга ўтиш учун уй хўжаликларига, айниқса, заиф оилаларга молиявий ёрдам кўрсатишни тавсия қилади.

Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш, экспертларнинг фикрича, Ўзбекистонда ҳаво ҳолатини сезиларли даражада яхшилаш ва аҳолининг ҳаёт сифатини ошириш имконини беради.

Ҳисобот Жаҳон банки томонидан Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кўмагида тайёрланди. У Марказий Осиё мамлакатларида ҳаво сифати бўйича тадқиқотлар сериясининг бир қисми бўлиб, минтақа ҳукуматлари билан мулоқотга кўмаклашиш, шунингдек, ушбу соҳада ҳамкорлик ва билим алмашинувини ривожлантиришга қаратилган.

19 сентябрь куни президентга 2030 йилгача чанг бўронларига қарши курашиш дастури, шунингдек, Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тақдим этилди. Қурилиш майдонларида ҳавони муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жазо жорий этиш, дарахтларни кесиш ва қуритиш ва бошқалар учун жарималарни кучайтириш таклиф қилинмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.