Бахмалда икки ярим миллиард алимент қарзлари ундириб берилди

Улашиш:

Жорий йил бошидан Мажбурий ижро бюроси Бахмал туман бўлими томонидан  2,5 млрд. сўм алимент қарздорликлари ва 558 млн. сўм алимент пуллари олдиндан ундирилган бўлса, давлат ижрочиларининг ташаббуси билан 352 нафар фуқаролар иш билан банд бўлмаган алимент тўловчилари доимий иш билан таъминланган, 64 та оилалар яраштирилишга эришилган.

Бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан фарзанди алимент таъминотини тўлашдан бўйин товлаб келган 25 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 474-моддасига асосан жавобгарликка тортилган бўлиб, маъмурий қамоқ жазосига тортилганидан ўзига тегишли хулоса чиқармаган 1 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 122-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилган.

Хулоса қилиб айтганда, алимент бу қарз эмас, балки фарзанднинг у вояга ет­ганга қадар бериладиган таъминотидир. Буни бажариш эса, ҳар бир ота-онанинг бурчидир.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.