Масъулиятсиз отадан алимент пуллари тўлиқ ундириб берилди

Улашиш:

Алимент ундириш тўғрисидаги мурожаатларни тўғри ва ўз вақтида ҳал қилиш нафақат болалар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, балки она-оналар масъулиятини оширишга ҳам кўмаклашади.

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор М.Х. ҳисобидан ундирувчи М.Г фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор М.Х. алимент тўлаши лозимлигини билсада, 2014 йилдан бери алимент тўловларини тўламай келган. Шу сабабли, давлат ижрочиларининг тезкор харакатлари натижасида, қарздор М.Х. Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан маъмурий жавобгарликга тортилиб, ундирувчига жами 32 млн қарздорлиги тўлиқ ундириб берилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.