Ота 45 млн. сўм алимент тўлади

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Г.Л ҳисобидан ундирувчи Г.Э фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таьминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд. Қарздор Г.Л алимент тўлаш лозимлигини билсада, қасддан ўз даромадини яшириб, алиментларини тўлашдан бош тортиб келган.

Мажбурий ижро бюроси ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида, қарздорнинг асл даромадлари аниқланган бўлиб, алиментдан бўлган қарздорлиги қайтадан ҳисоб-китоб қилинди. Натижада ундирувчи Г.Э фойдасига давлат ижрочилари томонидан 45 млн сўм алимент ундирилиши таъминланди. Келгусида ундирув қарздорнинг иш ҳақига талабнома асосида давлат ижрочилари томонидан қаратилган.

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.